«2021 йил» тегли мақолалар


2021 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 3 млрд долларга ортди
1 март 2022, 10:46

2021 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 3 млрд долларга ортди

2021 йил давомида Ўзбекистон давлат қарзи 2,9 млрд долларга кўпайиб, 26,3 млрд долларни ёки ЯИМга нисбатан 38 фоизни ташкил этди. Ташқи қарзнинг 25,2 фоизи ёки 5,9 млрд доллар давлат бюджети учун жалб қилинган.

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистонга жами 690 млн доллар инвестиция киритди
30 январ 2022, 12:10

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистонга жами 690 млн доллар инвестиция киритди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2021 йилда Ўзбекистонга 22 та лойиҳа орқали 690 млн долларга яқин инвестиция маблағларини йўналтирди. Шунингдек, ҳозирги кунгача банк Ўзбекистонга жами 2,85 млрд евродан ортиқ сармоя киритган.

2021 йилда Ўзбекистондан 20 мингдан ортиқ киши хорижга кўчиб кетган
28 январ 2022, 17:27

2021 йилда Ўзбекистондан 20 мингдан ортиқ киши хорижга кўчиб кетган

2021 йилда Ўзбекистондан 20,14 минг киши хорижий мамлакатларга кетди. Уларнинг ярмидан кўпи — 56,6 фоизи Қозоғистонга кўчиб ўтган. Шунингдек, йил давомида 1875 киши мамлакатга кўчиб келди.

Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн сўмни ташкил қилди
26 январ 2022, 14:53

Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн сўмни ташкил қилди

Статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 20 фоизга ўсиб, 3,2 млн сўмга етганини маълум қилди. Бироқ ушбу рақамлар амалдагисидан фарқ қилиши мумкин. Бунга сабаб қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектлари бўйича кўрсаткичлар умумий статистикада акс этмаган.

Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилда 712,4 минг нафарга ошди
14 январ 2022, 12:55

Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилда 712,4 минг нафарга ошди

2021 йилда Ўзбекистонда аҳоли сони 712,4 минг кишига кўпайиб, жами 35 млн нафардан ортиқни ташкил этди. Аҳолининг 49,7 фоизи аёллар ҳисобига тўғри келган. Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида (4 млндан ортиқ) яшаши қайд этилди.

1 декабрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
28 ноябр 2021, 11:00

1 декабрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги баҳоланиши ҳамда коррупцияга қарши курашиш ҳақида ҳисобот бериши, айрим суд ишларининг жонли эфирда узатилиши, кўчма савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш тизими соддалаштирилиши, харид комиссиясининг айрим ваколатлари бекор қилиниши, хориждаги ўзбекистонликларга давлат хизматларидан фойдаланишга имконият яратилиши — 1 декабрдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
28 октябр 2021, 16:58

1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Имконияти чекланган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланганда 50 фоизлик чегирма берилиши, айрим МФЙлар ходимларининг ойлик маоши 35 фоизга оширилиши, оилавий зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш тизими йўлга қўйилиши, меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касбларнинг ягона базаси яратилиши — 1 ноябрдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

1 октябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
27 сентябрь 2021, 16:39

1 октябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

«Тонировка»га рухсатноманинг фақат my.gov.uz орқали берилиши, энг яхши лойиҳалар учун ёшларга 54 млн сўмгача грант маблағларининг берилиши, экспортёр корхоналарга $5 млнгача бир марталик молиявий ресурсларнинг тақдим этилиши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айрим турларига солиқ ставкаларининг оширилиши — 1 октябрдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

1 сентябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
25 август 2021, 12:37

1 сентябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Ошаётган иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар, давлат органи ходимларининг онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилиниши, айрим спортчи-тренерларга ҳар ойлик тўлов, янги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш талабининг бекор қилиниши ва бошқалар — 1 сентябрдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
27 июл 2021, 14:00

1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш, захирага олиш, олиб қўйиш ваколатининг бекор қилиниши, тўй ва маросимлардаги чекловлар, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими, хориждан маҳсулот сотиб олиб, учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилиши, туризм соҳасида айрим лицензия талабларининг жорий этилиши — 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
28 июн 2021, 08:00

1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Пенсия ва нафақаларнинг оширилиши, 24 та туман ва шаҳар қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётгани, олис ва чекка ҳудудлардаги боғчалар ва паррандачиларга субсидия берилиши, онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика марказларига келиш харажатлари қоплаб берилиши, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари харажатлари ошкор қилиниши — 1 июлдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

1 июндан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
28 май 2021, 10:04

1 июндан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳонни хусусий сектор ҳам ўтказиши, болалар қатор дорилар билан бепул таъминланиши, ички бозорда баъзи товарларнинг фақат биржа орқали сотилиши, Uzbekistan Airways Москвага рейсларини бошқа аэропортга кўчириши, аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларидан фойдаланишда бир қатор қулайликлар — 1 июндан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

1 майдан нималар ўзгаради?
27 апрель 2021, 12:55

1 майдан нималар ўзгаради?

Ёшларга оид бир қатор янгиликлар, ўсимлик ёғига нисбатан экспорт божининг жорий этилиши, давлат органлари ходимлари сонининг 15 фоизга қисқартирилиши, баъзи шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги берилиши, экологик хавфли маҳсулотларнинг мажбурий сертификатлаштирилиши — 1 майдан мамлакат қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

1 апрелдан нималар ўзгаради?
27 март 2021, 17:54

1 апрелдан нималар ўзгаради?

Тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни ташкил этишга рухсат берилиши, заргарлик буюмларини онлайн сотиш мумкинлиги, айрим мутахассисларнинг иш ҳақи ва баъзи пенсионерлар нафақасининг оширилиши, уй-жой нархларининг оптималлаштирилиши — 1 апрелдан мамлакат қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

1 мартдан нималар ўзгаради?
26 феврал 2021, 18:15

1 мартдан нималар ўзгаради?

Икки қаватдан юқори бўлган уйларни экспертизасиз қуришнинг тақиқланиши, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари, Ўзбекистон фуқаролари учун туристик йиғим, алиментларни ундиришнинг янги тизими — 1 мартдан мамлакат қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

2021 йилги суғориш мавсумида сув таъминоти 25 фоиз кам бўлиши кутилмоқда
25 феврал 2021, 01:46

2021 йилги суғориш мавсумида сув таъминоти 25 фоиз кам бўлиши кутилмоқда

Президент раислигида ўтган йиғилишда 2021 йилги суғориш мавсумида сув таъминоти 25 фоиз кам бўлиши кутилаётгани айтилди. Шу боис, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали 3 млрд кубметр сувни тежаш лозимлиги таъкидланди.

2021 йил учун солиқ сиёсати. Нималар ўзгарди?
6 январ 2021, 23:27

2021 йил учун солиқ сиёсати. Нималар ўзгарди?

Ўзбекистон Солиқ кодексига бир қатор янгиланишлар ва ўзгартиришлар киритилди. 2021 йилда акциз солиғининг 3 марта кўтарилиши, янгиланган солиқ имтиёзлари ва бошқа солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар.

1 январдан нималар ўзгарди?
5 январ 2021, 22:02

1 январдан нималар ўзгарди?

2021 йил 1 январдан Ўзбекистон қонунчилигидаги асосий ўзгаришлар ва бошқа янгиликлар ҳақидаги умумий маълумот тайёрланди.

Янги йилни оила даврасида кутиб олиш тавсия этилди
13 декабр 2020, 23:26

Янги йилни оила даврасида кутиб олиш тавсия этилди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилмоқда. Шунингдек, вазирлик, давлат идора ва ташкилотларига корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди. «Президент арчаси» байрами фақат меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун ўтказилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг